2026 йилнинг 1 январидан бошлаб маҳаллий ва хорижий ишлаб чиқарувчилар дори воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасининг амал қилиш муддатини узайтириш учун “Зарур ишлаб чиқариш амалиёти – GMP” миллий сертификатига эга бўлиши талаб этилади.

Дорилар ва тиббий жиҳозларни давлат рўйхатидан ўтказиш натижаларига кўра барча ишлаб чиқарувчилар учун амал қилиш муддати 5 йил бўлган рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси берилади.

Таъкидлаш жоиз, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга илгари ушбу гувоҳнома муддатсиз берилган.