DownDetector маълумотларига кўра, соат 19:50да фойдаланувчилардан 4 мингта шикоят тушган бўлса, орадан 15 дақиқа ўтиб, шикоятлар сони 20 мингдан ошиб кетди.
Компания бу ҳолатга ҳозирча изоҳ бермади.
X тармоғи фаолиятида охирги марта глобал муаммо март ойида кузатилган ва бир неча соат давом этганди. Ўшанда ижтимоий тармоқ эгаси Илон Маск X киберҳужумга учраганини айтганди.

