Мулоқот давомида БАА томонига Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш тизимида ўтказилаётган ислоҳотлар, тиббиёт йўналишида таълим сифатини ошириш, қурилиш ва шаҳарсозлик соҳаларида амалга оширилаётган дастурлар, шу жумладан, "Янги Тошкент" лойиҳаси ҳақида батафсил маълумот берилди.

RAK Hospital компанияси раҳбари мамлакатда бизнес юритиш учун яратилган шарт-шароитларни юқори баҳолаш баробарида, ҳар икки томон учун манфаатли бўлган янги лойиҳаларни биргаликда амалга оширишдан манфаатдор эканлигини билдирди.

Музокаралар натижасида талабалар ва шифокорлар ўртасида алмашинув дастурларини йўлга қўйиш, уй-жой ва меҳмонхона қурилиши каби лойиҳаларини ҳамкорликда амалга ошириш юзасидан келишувга эришилди.