Кеча, 7 август соат 16:09 да Тошкент шаҳар Яшнобод тумани, Қўйлиқ мавзесида жойлашган, кўп қаватли уйнинг 7-қаватидаги хонадонда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган.

Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари айтилган манзилга соат 16:17 да етиб бориб, ёнғин 16:37 да ўчирилди.

Қутқарувчиларнинг тезкор саъй-ҳаракати натижасида ёнғин оқибатида жабрланганлар йўқ.

Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.