| 6 ёшимдан бери расм чизаман ва ҳар доим ижод орқали даромад қилишни истаганман. Олий таълимни танлаётганда яқинларим “рассомлар чердакда қашшоқликда ўлади” дейишганди ва мен бошқа йўналиш танладим. Шундай қилиб, “рассом” деб аталиш ва ижодни сотиш орзуси фақат биринчи фарзандимга ҳомиладор бўлганимдан кейин қайта жонланди. Илгари мен кўпроқ дўстлар ва яқинлар учун совғалар тайёрлардим. 21 ёшимда, декретга чиққанимда, ижодни жамиятга фойда келтириш воситаси сифатида кўриб, дугонамнинг маслаҳати билан ишларимни сотиб кўришга қарор қилдим. Facebook’ка расмларимни жойладим – буюртмалар жуда кўп бўлди. Шунда болалик ҳоббимни жиддий ишга айлантириш истаги пайдо бўлди. |
| Энг эсда қолгани – қурилиш каскаларига расм чизиш бўлган! Янги йил совғаси сифатида шахта техникаси ишлаб чиқарувчи компания буюртма қилганди. (Мен фақат кийим эмас, шиша, фарфор, ёғоч, пластик, холст ва керамик ўйинчоқлар устида ҳам ишлайман). Жуда қисқа вақтда 26 та каскани техникалар тасвири билан безатиш керак эди. Уларга “қўлда ишланган” формат жуда муҳим эди. 1000 дан ортиқ мижозларга хизмат кўрсатдим. Катта брендлар учун бу оз, лекин мен бундан фахрланаман. Мен чизган буюм ва расмлар нафақат Ўзбекистон бўйлаб, балки хорижга ҳам жўнатилган. |