Жорий йилнинг 6 август куни соат 13:00 ларда қўриқлаш бўлими ходими, кичик сержант Шерзод Одилов Риштон тумани Зодиён қишлоғидан оқиб ўтувчи Катта Фарғона каналида чўкаётган аёлни кўриб қолган ҳамда уни зудлик билан сувдан олиб чиқиб, биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатган ва ҳаётини сақлаб қолган.
Аниқланишича, 2004 йилда туғилган Р.А. эҳтиётсизлик оқибатида сувга тушиб кетган.
Туман тиббиёт бўлими уни тиббий кўрикдан ўтказиб, соғлиғи яхши ҳолатда эканини маълум қилди.



