Ўзбекистон ҳукуматининг айрим қарорларига санитария-эпидемиология соҳасида айрим давлат хизматларини кўрсатишдаги бюрократик тўсиқларни олиб ташлашни ва республикага олиб кирилаётган биологик фаол қўшимчалар таркибида гиёҳвандлик воситалари мавжудлигини аниқлаш, радиотехник иншоотларда пайдо бўладиган электромагнит майдон тўлқинларини аниқлашда транспорт ва лаборатория сарф харажатларини қоплаш ҳамда бино(иншоот) ва хоналарнинг санитария-гигиена нормаларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосани беришга доир тартиб-таомилларни жорий этишни назарда тутувчи ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази давлат муассасаси доимий равишда Ўзбекистонга олиб кирилаётган биологик фаол қўшимчалар таркибида гиёҳвандлик воситалари мавжудлигини аниқлаш бўйича тадқиқот ишлари ўтказилишини таъминлайди.
Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш соғлиқни сақлаш вазири зиммасига юклатилади.


