16 июл соат 14:50 да авиакомпаниянинг биринчи рейси Тошкент халқаро аэропортига келиб қўнди.

Мазкур йўналишда авиакомпания ҳафтасига уч марта — душанба, чоршанба ва жума кунлари Airbus А320 самолётларида парвозларни амалга оширади.

Бугунги кунда Ўзбекистон ва Хитой ўртасида йўловчи ташиш бўйича ҳафтасига 46 та мунтазам авиақатновлар амалга оширилмоқда. Жорий йил август ойи охиригача яна 11 та рейс қўшилиши, йил якунига қадар ҳафталик авиақатновлар сони 60 тага етказилиши режалаштирилган.