Жорий йилнинг 11 июл куни соат 18:06 да Тошкент шаҳар Чилонзор тумани, Чилонзор 3-даҳасидаги 1-уй олдида очиқ майдонда қуруқ ўт ва дарахт шохлари ёнаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган.

Шунга кўра, ёнғин-қутқарув техникалари айтилган манзилга соат 18:13 да етиб бориб, ёнғин соат 18:23 ўчирилган.

Айтилган манзилда ёнғин натижасида очиқ майдонда қуруқ ўт, дарахт тўсинлари, шохлари ёнган ва "Ласетти", "Спарк" автомобили ён кузов қисми иссиқлик таъсирида куйган.

Ёнғин оқибатида жабрланганлар йўқ.