9-синф битирувчилари учун техникумларга қабул давом этмоқда. Бугунгача 134 минг 568 та ариза келиб тушган. Қабул 20 июлгача (шу куни ҳам) давом этади.

Техникумни муваффақиятли тамомлаган битирувчиларни ОТМга суҳбат асосида ўқишга қабул қилиш бўйича 1 минг 370 та ариза келиб тушган. Қабул 25 июлгача давом этади.

Шунингдек, магистратурага аризалар қабули давом этмоқда. Бунгача 6 минг 373 та ариза келиб тушган. Қабул 30 июлгача (шу куни ҳам) давом этади.

Иккинчи мутахассисликка қабул кеча тунда очилди. Бунгача 2 минг 70 та ариза келиб тушган. Қабул 10 августга қадар (шу куни ҳам) давом этади.

Ўқишни кўчириш бўйича аризалар қабули 15 июлдан бошланиб, 5 августгача давом этади.