Мулоқот чоғида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш, ҳудудда меҳнат қилаётган Ўзбекистон фуқароларининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, меҳнат мигрантларини жўнаш олдидан тайёрлашни кучайтириш, шунингдек, Ўзбекистонда Россия ўқув марказларини очиш масалалари муҳокама қилинди.

Ноқонуний миграция даражасини пасайтиришга қаратилган профилактика ва маърифий тадбирларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

Делегация Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Миграция сиёсати агентлиги ва Приморск ўлкасининг тегишли идоралари раҳбарияти билан маслаҳатлашувлар ўтказди.

Бундан ташқари, ўлкада меҳнат қилаётган юртдошлар ҳолидан хабар олинди. Учрашувда губернатор Олег Кожемяко иштирок этди.

Мулоқот давомида ватандошлар билан фикр алмашилди ва уларнинг саволларига батафсил жавоб берилди.