Пойтахт ФВБ хабарига кўра, 17 июн куни Шайхонтоҳур тумани Анҳор Локомотив боғи ҳудудидан оқиб ўтувчи Анҳор каналида бир фуқаро чўкаётган бўлган.

Ушбу ҳудудда хизмат олиб бораётган Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари — оддий аскар О.Йўлдошев ҳамда оддий аскар Б.Валиев томонидан кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида фуқаронинг ҳаёти сақлаб қолинди.
Ушбу ҳарбий хизматчиларнинг мазкур хизмати эътиборга олиниб, фавқулодда вазиятлар вазири номидан рағбатлантирилди.





