Беларус президенти Александр Лукашенко 16 кишини афв этди. Улар орасида «экстремистик» жиноятларда айбланганлар ҳам бор. Бу ҳақда БелТА давлат ахборот агентлиги хабар берди.

Авф этилганлар орасида саккиз нафар аёл ва саккиз нафар эркак бор. Улардан уч нафари 50 ёшдан ошган, бир нафари ногирон. Уларнинг исмлари ошкор этилмаган.

Июн ойи охирида 2020 йилда Беларусдаги норозилик ҳаракати тимсолларидан бирига айланган мухолифатчи сиёсатчи Сергей Тихановский озодликка чиқди. У тахминан беш йил қамоқда ўтирди. Тихановский АҚШ президенти Доналд Трампнинг махсус вакили Кит Келлогнинг Минскка ташрифи натижасида озод қилинди. У билан бирга яна 13 киши қўйиб юборилган эди.