Kun.uz'да Ғиждувон туманидаги 53-сонли МТТда болалар калтакланганига оид хабар эълон қилингач, Бухоро вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси расмий муносабат билдирди.
Унга кўра, тарбиячи меҳнат мажбуриятларини қўпол бузгани сабаб у билан тузилган меҳнат шартномаси ташкилот директорининг 30 июндаги тегишли буйруғи билан бекор қилинган.
Айни пайтда мактабгача таълим ташкилотида бу ҳолатни юзага келтирган сабаблар ўрганилиб, мавжуд камчиликларни бартараф этиш чоралари кўрилаётгани маълум қилинди.



