Kun.uz ихтиёрига Бухоро вилояти Ғиждувон туманидаги 53-сонли давлат боғчасида тарбияланувчилар калтакланганига оид видеолар келиб тушди. Тасвирларга кўра, воқеа 22 ҳамда 27 май саналарида ёзиб олинган. Унда тарбиячи болаларга бақириб, “оёғинг синсин”, – дея уларни бир неча маротаба шапалоқлаб ургани кўринади.

Калтакланиш оқибатида болаларнинг елка қисмлари қизариб кетган. Бунга оид суратлар ҳам таҳририятга келиб тушган. Фарзанди жабр кўрган оталардан бирининг таъкидлашича, ходим болалар билан доимий равишда шундай муносабатда бўлиб келади. Бундан 2 йил аввал ҳам тарбиячи шундай видеолари билан тармоқларда айлангани айтилмоқда.

Kun.uz ҳолат суриштирилиши юзасидан Мактабгача ва мактаб вазирлигига сўров жўнатди.