Мулоқот чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамда таълим соҳаларида ҳамкорликни янада жадаллаштириш масалалари бўйича фикр алмашилди.
Хусусан, қишлоқ хўжалиги, АКТ, фармацевтика ҳамда қайта тикланувчи энергия соҳалари истиқболли йўналишлар сифатида қайд этилди.
Шунингдек, икки давлат университетлари ўртасида ҳамкорлик ўрнатиш, қўшма таълим ва илмий дастурларни амалга ошириш ҳамда Ўзбекистон давлат хизматчилари учун Ирландияда қисқа муддатли малака ошириш курсларини ташкил этиш бўйича келишувларга эришилди.
Учрашувлар якунида икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш ва кенгайтириш учун мавжуд салоҳиятни рўёбга чиқариш бўйича доимий мулоқот ва шерикликни йўлга қўйиш муҳимлиги таъкидланди.



