Жиззах шаҳрида 8 нафар қиз келин кўйлак кийиб, «эр керак» ёзувли плакатни кўтариб юришини ташкил қилганлар жазоланди. Бу ҳақда Millar дастурида хабар берилди.

Қайд қилинишича, қизлар келин кўйлак салонини реклама қилиш мақсадида шу ишга қўл урган. Бу ҳаракатлар келин кўйлак салони раҳбари ва маҳаллий блогер томонидан ташкил қилинган ва реклама видеоролиги тайёрланган.

Судда салон раҳбари ҳамда блогер ҳуқуқбузар деб топилган. Ҳар иккаласига энг кам иш ҳақининг 15 баравари (5,6 млн сўм) миқдорида жарима тайинланган. Уларнинг қайси модда бўйича жазолангани маълум қилинмади.