Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Федерацияси президенти Владимир Путин Минскдаги Евроосиё иқтисодий иттифоқи саммити доирасида учрашув ўтказди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, учрашувда икки томонлама ҳамкорликнинг жорий ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинган.

Шавкат Мирзиёев 27 июн куни Минск шаҳрида Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилишида ЕОИИ ҳузуридаги кузатувчи давлат раҳбари мақомида иштирок этди. Ўзбекистон президенти нутқида ЕОИИ мамлакатлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш ва чуқурлаштириш Ўзбекистон ташқи иқтисодий сиёсатининг устувор йўналишларидан бири эканини таъкидлади.