26 июн куни соат 11:29 да Тошкент шаҳар Яшнобод тумани, Шимолий вокзал олдидаги ерости туннелида автомобил ёнаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув техникалари айтилган манзилга соат 11:37 да етиб бориб, ёнғин соат 11:40 да ўчирилди.
Айтилган манзилда Gentra русумли автомобил ёниб зарарланган. Ёнғин оқибатида жабрланганлар йўқ.
Ҳозирда ёнғин сабаби аниқланмоқда.

