Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасига кўра, юзага келган овқатдан заҳарланиш ҳолатларининг ўнта ҳолатда уй шароитида тайёрланган консерва маҳсулотларини истеъмол қилиш натижасида ботулизм касаллиги қайд этилган. Улардан 8 нафарини болалар ташкил этади.
Учта ҳолатда овқат токсикинфекцияси қайд этилиб, 13 нафар фуқаро жабрланган, шундан 8 нафарини болалар ташкил этади. Кимёвий заҳарланиш битта ҳолатда қайд этилган.
2024 йилда Санитария-эпидемиология қўмитасининг ҳудудий бошқармалари ва туман бўлимлари томонидан жами 20 184 та умумий овқатланиш корхоналарининг 1 512 тасида (7,49 фоиз) текширувлар олиб борилган.
Натижада уларнинг 664 тасида (3,29 фоизи) санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативлари талаблари бузилганлиги аниқланган.



