Куни кеча Самарқанд вилояти ФВБга 112 тизими орқали мурожаат келиб тушган.

Унда Жомбой тумани «Тошкент» МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи Зарафшон дарёсининг қирғоғида икки нафар вояга етмаган фуқаро қолиб кетганлиги ва уларга амалий ёрдам зарурлиги айтилган.

Хабарга асосан, ФВБ қутқарувчилари зудлик билан воқеа жойига бориб, фуқароларга амалий ёрдам кўрсатган.