Жиззах шаҳрида яшовчи Х.Н. фуқаро С.I.га Шароф Рашидов туманидаги тегишли ҳужжатлари бўлмаган 8 сотих бўш ерни унинг номига ўтказиб бериш ва шаҳар кадастрлар палатасидаги танишлари орқали кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб беришни ваъда қилган.

Бунинг эвазига 130 млн сўм олган вақтида қўлга олинди. Ҳозирда Х.Н.га нисбатан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.

Шароф Рашидов туманида яшовчи Ҳ.А. давлат захирасидаги 0,6 гектар ер майдонини Жиззах шаҳрида яшовчи Э.З.га 48 млн сўмга сотган вақти ушланди.

Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.