Андижон вилоятининг Шаҳрихон туманида яшовчи И.А. 50 нафар жиззахлик педагогни давлат тест марказидаги танишлари орқали малака аттестациясидан ўтказишни ваъда қилган.
Жиззах вилояти ИИБ хабарига кўра, фуқаро педагоглардан пул талаб қилган. Гумон қилинувчи Шароф Рашидов туманидаги мактаблардан бирининг ўқитувчиси Г.У.дан 25 минг доллар ҳамда 30 млн сўм олган вақтида ушланди.
Ҳолат юзасидан суриштирув ўтказилмоқда.



