Европанинг энг йирик авиакомпанияси Ryanair хатти-ҳаракати парвоздан олиб ташлашга сабаб бўлувчи йўловчиларга 500 евро жарима солади. Бу ҳақда 12 июн, пайшанба куни лоукостер маълум қилди. Авиакомпания жарима «тўхтатувчи восита бўлиб, самолёт бортидаги номақбул хатти-ҳаракатларни йўқ қилишга ёрдам беради» деб умид қилмоқда.
«Бир итоатсиз йўловчининг хатти-ҳаракати туфайли йўловчилар учун кераксиз ноқулайликларга йўл қўйиб бўлмайди», деди Ryanair вакили.
Жарималар «тўғридан тўғри брон қилиш учун фойдаланилган картадан» ундирилади — бу ўзгартириш аллақачон киритилган.
Авиакомпания маълумотларига кўра, кўплаб рейслардаги узилишларга «жанжалкаш йўловчилар» сабаб бўлган. 2025 йил январида Ryanair йўловчининг тартибсиз хатти-ҳаракати туфайли Дублиндан Канар оролларидаги Лансаротега учган рейсни Португалиянинг Портусига йўналтирганидан кейин ундан 15 000 евро товон талаб қилди.



