“UzAuto Motors” АЖ Кузатув кенгашининг қарорига мувофиқ, компания бош директори лавозимига Янош Ковач тайинланди.
У 2021 йилдан буён “UzAuto Motors” АЖ Кузатув кенгаши аъзоси ва аудит қўмитаси аъзоси сифатида фаолият юритиб келаётган эди.
Расмий релизга кўра, Венгрияда туғилган Янош Ковач Будапешт техника университетининг автомобилсозлик технологиялари бўйича муҳандислик мутахассислигини тамомлаган.
У General Motors, Opel, GM Powertrain Uzbekistan, UzAuto Peugeot Citroën Automotive ва VinFast Automotive каби компанияларда раҳбарлик лавозимларида тажрибага эга.
Фаолияти давомида сифатни бошқариш, ишлаб чиқариш жараёнларини оптималлаштириш ва автомобил заводлари бошқаруви бўйича масъул бўлган.
Эслатиб ўтамиз, UzAuto Motors'ни 2021 йил августидан 2024 йил охиригача швециялик Бо Андерссон бошқарди. Шундан кейин бош директор вазифасини бажарувчи этиб “Автоойна”нинг собиқ раҳбари Одилжон Бастамқулов ишлаб келаётганди.
- Маълумот учун, UzAuto Motors'нинг юқори турувчи ташкилоти – “Ўзавтосаноат” АЖни 2023 йил мартидан бери Шавкат Умрзоқов бошқармоқда.



