Олий даражадаги музокаралар якунида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Словакия бош вазири Роберт Фицо Тошкентдаги фахрий меҳмонлар хиёбонида биргаликда дарахт экди.
Таъкидланишича, маросим икки мамлакат халқлари ўртасида дўстлик ва ўзаро англашув мустаҳкамланиб бораётгани, Ўзбекистон-Словакия муносабатлари ривожида янги – стратегик шериклик босқичи бошланганининг рамзи бўлди.




