Учрашувда М.Дуарте барқарор қишлоқ хўжалиги, сувдан оқилона фойдаланиш муҳимлиги ва Оролбўйи ривожида фермерларнинг муҳим ўрин тутишини қайд этди.
Учрашувда Ўзбекистоннинг “яшил” ривожланиш соҳасидаги жорий лойиҳалари ҳам муҳокама қилинди. ЯИЖнинг Марказий Осиёда минтақавий ваколатхонасини очиши ташаббуси алоҳида қизиқиш уйғотди — Ўзбекистоннинг мезбон сифатида танланиши мумкин.
Томонлар Оролбўйида экотуризмни ривожлантириш, жумладан, Қорақалпоғистонда иқлим музейини ташкил этиш ва биохилма-хилликни сақлаш дастурларини қўллаб-қувватлаш лойиҳасини ишга тушириш ғоясига алоҳида эътибор қаратди.
Учрашув якунида томонлар ҳамкорликни кенгайтиришдан ўзаро манфаатдор эканликлари таъкидланди, истиқболли ташаббуслар бўйича эксперт баҳолари алмашинувини йўлга қўйишга келишилди ҳамда конструктив ва самарали ҳамкорликни давом эттиришга умид билдирилди.



