Сурхондарё вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармасида кенгайтирилган тартибдаги йиғилиш бўлиб ўтди. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳамда вилоят ҳокимлиги масъуллари бошчилигида ўтказилган йиғилишда президент фармони асосида кўп қаватли турар жой биноларининг сейсмик ҳолатини ўрганиш масалалари муҳокама этилди.
Йиғилишда бош бошқарма мутасаддилари ва бошқа ҳамкор ташкилот вакилларидан иборат ишчи гуруҳнинг ҳисоботлари тингланди.
Таъкидланишича, ҳозирга қадар вилоят бўйича 125 та кўп қаватли турар жой биноси визуал кўрикдан ўтказилган. Уларнинг 23 тасида сейсмик жиҳатдан хавф туғдирадиган камчиликлар аниқланган. Шу сабабли ушбу биноларни инструментал техник кўрикдан ўтказиш белгиланди.
Муҳокамалар сўнгида масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди. Ўрганиш ишлари ҳудудлар бўйлаб давом этмоқда.



