Тошкент шаҳрида Рақамли технологиялар вазирлиги ва IT Park Uzbekistan томонидан ташкил этилган халқаро «Growth Point : Ўзбекистон рақамли бизнес учун» форуми бўлиб ўтди.
Уч кунлик тадбир минтақанинг рақамли дунёси учун муҳим воқеага айланди ва МДҲ давлатлари ҳамда бошқа минтақалардан етакчи IT компаниялар, BPO сектор вакиллари, рақамли агентликлар, gamedev ва креатив студияларининг 160 дан ортиқ вакилларини бирлаштирди.
Форум Ўзбекистоннинг технологик марказ сифатидаги мавқейини яна бир бор тасдиқлаб, бизнесни маҳаллийлаштириш, экспорт ва халқаро ҳамкорлик учун янги имкониятларни очди.



