Ҳолат Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Риштон тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда аниқланган.
“Т.B.” МЧЖ раҳбари С.М. “Боғистон” МФЙ ҳудудидаги музлаткич омборида ҳисоблагичга ташқи таъсир ўтказган ҳолда электр тармоғидан тижорат мақсадида фойдаланиб, 1,4 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.



