Аввалроқ Жоржа Мелонининг 25-26 апрел кунлари Ўзбекистонга режалаштирилган ташрифи Рим папасининг вафоти сабаб кечиктирилган эди.
У 25-26 апрел кунлари Ўзбекистонда, 26-27 апрел кунлари эса Қозоғистонда бўлиши, икки давлатга расмий сафардан ташқари бугун Италия–Марказий Осиё саммитида қатнашиши керак эди.
Президент Шавкат Мирзиёев 2023 йилнинг июн ойида Италияга сафари доирасида президент Сержио Маттарелла, бош вазир Жоржа Мелони билан учрашиб, музокара ўтказганди. Ўша ташриф доирасида Ўзбекистон ва Италия расман стратегик шерикларга айланган.
2023 йилнинг ноябр ойида эса Италия президенти жавоб ташрифи билан Ўзбекистонга келди.



