17 май куни ноқулай об-ҳаво таъсирида (кучли шамол) Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг айрим ҳудудларида электр таъминотида узилиш юз берди.
Энергетика вазирлиги хабарига кўра, Тошкент шаҳри ва вилоятидаги айрим электр тармоқлари хавфсизликни таъминлаш мақсадида қўлда ўчирилган.
Бунинг оқибатида Тошкент шаҳрида 8500 та ва Тошкент вилоятида 10300 та истеъмолчи электр таъминотидан вақтинча узилган.
Таъкидланишича, махсус бригадалар томонидан носозликларни бартараф қилиш ҳамда истеъмолчиларнинг электр таъминотини қайта тиклаш чоралари кўрилмоқда.



