Фарғона туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 1 киши ҳалок бўлди, 2 киши жароҳатланди, дея хабар бермоқда вилоят ЙҲХБ.

Қайд этилишича, ҳолат 5 май куни соат 16:00 атрофида Фарғона — Водил — Ҳамзаобод автомобиль йўлида содир бўлган.

25 ёшли ҳайдовчи Nexia 3 автомобилини бошқариб кетаётиб, қувиб ўтиш қоидасини бузган. У қарама-қарши йўналишга чиқиб ҳаракатланган ва йўналишида келаётган 65 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги Tico билан тўқнашган.

Оқибатда Tico ҳайдовчиси вафот этган. Шунингдек, икки нафар йўловчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун шифохонага юборилган.