Солиқ қўмитаси хабар беришича, 2023 йил 1 майдан “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган жисмоний шахслар чакана савдо объектларидан мол, қўй ва парранда гўшти, тухум ва ўсимлик ёғи сотиб олганда харид суммасидан 1 фоиз миқдордаги кешбэк ўрнига, 12 фоиз ҚҚС (ижтимоий кешбек) суммасини қайтариб олмоқда.
2025 йилнинг I чорагида 168 146 нафар истеъмолчига 19,7 миллиард сўмга яқин ижтимоий кешбэк тўлаб берилди.
Энг кўп ижтимоий кешбек олган ҳудудлар:
Тошкент шаҳри — 5,4 миллиард сўм;
Самарқанд вилояти — 2,2 миллиард сўм;
Тошкент вилояти — 1,8 миллиард сўм.
Бугунги кунда ҚҚС қайтариладиган маҳсулотлар рўйхати қуйидагича:
- қўй гўшти;
- парранда гўшти;
- мол гўшти;
- тухум;
- ўсимлик ёғи;
- ун;
- шакар;
- дори воситалари;
- тиббий хизматлар.



