Унда Ўзбекистонда темирйўл локомотив ва вагонларини таъмирлаш ҳамда улар учун эҳтиёт қисмларни ишлаб чиқариш соҳасида ҳамкорлик қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Компаниянинг кўп йиллик тажрибаси ва илғор технологияларидан фойдаланган ҳолда мамлакатимизда ишдан чиққан локомотив ва вагонларни замонавий кўринишда таъмирлаш бўйича ўзбек томони билан ҳамкорлик қилиш компания раҳбариятида катта қизиқиш уйғотмоқда.
Малайзия вакили Ўзбекистоннинг тегишли корхоналарига, жумладан логистика марказлари ва темирйўл юк терминалларига локомотивларни узоқ муддатли лизинг асосида беришга тайёрлигини билдирди.
Учрашувда хориж томони билан мамлакатимизда темирйўл соҳасида фаолият олиб бораётган ёш муҳандислар ва таҳсил олаётган битирувчи талабаларни SMH Rail компаниясида малака ошириш ва махсус тажриба алмашинувини йўлга қўйишга келишиб олинди.

