Ҳужжат қуйидагиларни назарда тутади:
- Маҳсулотлар (товарлар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталогини юритиш ҳамда ундан фойдаланиш тартиби;
- Маҳсулотлар (товарлар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталогининг таркиби ҳамда уни қўллаш мақсадлари;
- маҳсулотларни (товарларни ва хизматларни) таснифлаш ҳамда идентификация қилиш тартиби;
- солиқ имтиёзларига маҳсулот ва хизматларнинг идентификация кодларини бириктириш.
Маҳсулотлар (товарлар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталоги Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг «Янги технологиялар» илмий-ахборот маркази» давлат унитар корхонаси томонидан tasnif.soliq.uz расмий веб-сайти орқали яратилади ва юритилади.
Маҳсулотлар (товарлар ва хизматлар) тавсифи, гуруҳи, синфи, позицияси ва субпозициясидан келиб чиқиб, оператор томонидан таснифланади.


