«Умумий ўрта таълим соҳаси ходимлари ўртасида «Йил ўқитувчиси» ҳамда «Касбий маҳорат етакчиси» танловларини ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳукумат қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, 2026 йилдан ҳар 2 йилда бир марта қуйидаги танловлар ўтказилади:
- Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим ташкилотлари педагог ходимлари ўртасида «Йил ўқитувчиси» танлови;
- педагогик маҳорат марказлари директорлари ўртасида «Касбий маҳорат етакчиси» танлови.
Қарор билан қуйидаги низомлар тасдиқланди:
- «Йил ўқитувчиси» танловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги;
- «Касбий маҳорат етакчиси» танловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги.
Танловлар якунларига кўра ғолиб деб топилган ҳар бир номзод QR-кодли сертификат билан тақдирланади.
Сертификат асосида ғолиблар БҲМ 1400 баравари (525 млн) га тенг пул мукофоти билан тақдирланади.



