2019 йилдан бери мунтазам тарзда ташкил этиб келинаётган мазкур ўқув машқлари икки мамлакат ўртасидаги ҳарбий ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш мақсадларига қаратилган бўлиб, ушбу машғулотлар ҳар йили Ўзбекистон ва Ҳиндистонда навбатма-навбат ўтказилмоқда.

2024 йилда Ўзбекистон ва Ҳиндистон ҳарбий мутахассислари «Дўстлик – 2024» машғулотлари доирасида «Термиз» дала-ўқув полигонида тажриба алмашган эди.
Ўқув машғулотларининг тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон ва Ҳиндистон ҳарбий делегацияси вакиллари иштирок этиб, ҳамкорликдаги ўқув машғулотлари икки давлат ўртасидаги ҳарбий алоқаларни мустаҳкамлашга ҳамда ҳарбий хизматчиларнинг билим, кўникма ва тажрибаларини оширишга хизмат қилаётганини эътироф этди.
Ҳамкорликдаги қўшма машғулотлар 28 апрелга қадар давом этади.






