Унга кўра, 5 апрел куни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси комиссияси ҳужум жойига ташриф буюриб, зарарни ҳужжатлаштирди ва ҳалок бўлган тўққиз нафар боланинг исмларини аниқлади. Айни пайтда БМТ мутахассислари маълумот йиғишда давом этмоқда. «Олий комиссар бошқармаси юзлаб парчалар биноларга, болалар ўйингоҳларига, шунингдек, дарахтлар ва ерга етказган зарарни ҳужжатлаштирди», — дейилади баёнотда.

«Бу 2022 йил февралида кенг миқёсли босқин бошланганидан бери Олий комиссар бошқармаси тасдиқлаган болаларга қарши энг қонли ҳужумдир», — дейилади баёнотда.

«Тасаввур қилиб бўлмайдиган даҳшат – тўққиз нафар бола ҳалок бўлди, уларнинг аксарияти паркда ўйнаб юрган пайти, тепасида ҳарбий қурол парчалари портлаб кетди, - деди Турк. - Кривий Ригда илиқ жума оқшомида оилалар болалар майдончаси, ресторан ва кўп қаватли уйлар ёнида тўпланган пайтда портлаш 18 кишининг ҳаётига зомин бўлди».