Минскда у металл чиқиндиларини йиғиб, топган пулига икки шиша вино сотиб олди. Янковский кўчасидаги ҳовлида жойлаштирилган чиқиндихоналар ёнида ичиб ўтирган пайти, кўзига яқинида тўхтаб турган «Geely Atlas» автомобил ичида жинлар базм қилиб ўтиргандек кўринади.

У жинларни ҳайдашга қарор қилади ва қўлидаги шиша билан икки бор машина олд эшигига урди. Натижада шиша синади, кузов эса шикастланади.

Судда айбини тўлиқ тан олди. Маълум бўлишича, у доимий яшаш жойига эга эмас, расман ҳеч қаерда ишламайди ва аввал 12 марта жиноий жавобгарликка тортилган.

Минскнинг Фрунзе тумани прокуратураси маълумотига кўра, суд уни жамоат тартибини қўпол равишда бузиш, жамиятга очиқдан-очиқ ҳурматсизлик билдириш ва ўзганинг мулкка зарар етказиш билан боғлиқ қасддан амалга оширилган ҳаракатлар (яъни, безорилик)да айбдор деб топди.

Натижада суд унга 1 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум этиш жазосини тайинлади. Жазони у қаттиқ режимдаги колонияда ўтайди. Шунингдек, суд уни мажбурий равишда алкоголизмдан даволанишга юборди ва жабрланувчига етказилган зарарни қоплаш мажбуриятини юклади.