ФВВ маълумотига кўра, Юнусобод тумани 12-даҳада жойлашган кўп қаватли уйнинг тахминан 150 кв.м майдонида том қисми ёниб зарарланган.
Ўт ўчирувчилар воқеа жойига 19:21 да етиб бориб, 30 дақиқа ичида ёнғинни бартараф этган. Оловни ўчириш учун 4 та ёнғин-қутқарув экипажи ва 2 та автонарвон жалб этилган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.



