Буюк Британиядаги кимошди савдосида жуда ноёб ва идеал даражада думалоқ шаклга эга товуқ тухуми 550 долларга сотилди. Бу ҳақда New York Post хабар берди.
Савдо ташкилотчилари ушбу тухумни “миллиард донадан битта” деб атади. Уни Рождество байрами арафасида Фентон фермасидан топиб олишган. Ферма ишчиси Элисон Грин одамларнинг тухумга пул таклиф этиши жараёнини катта ҳаяжон билан кузатганини айтди. Аёл барча савдо иштирокчиларига ўз миннатдорчилигини билдирди.
Сотувдан тушган маблағ жинсий зўравонлик ва шафқатсиз муносабат қурбонларини қўллаб-қувватловчи Devon Rape Crisis хайрия жамғармасига йўналтирилди. Ноодатий маҳсулотни ким сотиб олгани ошкор қилинмади.
Аввалроқ Ню York ҳайвонот боғи пингвин ва жирафалар томонидан чизилган расмларни кимошди савдосига қўйиши ҳақида хабар берилганди. Тўпланган маблағ ҳайвонот боғи ва жониворларнинг эҳтиёжларига сарфланади.

