ТИВ маълумотига кўра, учрашувда Ўзбекистон фуқароларининг Словакияга меҳнат миграциясини ташкил этиш, ушбу соҳадаги қонунчилик базасини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди. Ўзбекистондан юқори малакали кадрлар тайёрлаш учун Словакиядан мутахассисларни жалб этишга алоҳида эътибор қаратилди.
Томонлар меҳнат миграцияси ва кадрлар тайёрлаш шароитларини яхшилашга қаратилган икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришни давом эттиришга келишиб олди.



