Литванинг Шяуляй шаҳрида жойлашган “Вишинский” меҳмонхонасида ўзбекистонлик эркак икки кишини пичоқлагани ҳақида хабарлар тарқалди. Ўзбекистоннинг Латвиядаги элчихонаси буни рад этди.
“Элчихона томонидан Литванинг ваколатли идоралари билан олиб борилган ўрганишлар натижасида Шяуляй шаҳрида жойлашган “Вишинский” меҳмонхонасида Ўзбекистон фуқаролари билан боғлиқ бундай ҳолат юз бермагани аниқланди”, дейилади хабарда.
Элчихона тасдиқланмаган маълумотларни интернет тармоқлари орқали тарқатмасликни сўради.



