Мулоқот чоғида қишлоқ ва сув хўжалиги, шунингдек, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳаларида икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Икки давлат ҳудудларида жойлашган сув хўжалиги объектларини эксплуатация қилиш билан боғлиқ масалалар бўйича томонларнинг ўзаро ҳамкорлиги юқори даражада эканлиги қайд этилди.

Шунингдек, агросаноат соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш муҳимлиги таъкидланди.