2025 йил охиригача эксплуатация муддати ўтган 452 та лифт янгисига алмаштирилади.
Бугунги кунда Тошкент шаҳридаги кўп хонадонли уй-жойларда жами 9101 та лифт мавжуд. Улардан 2042 тасининг (22,4 фоиз) фойдаланиш муддати ўтган.
2025 йил охиригача 2042 та эски лифтнинг 22,1 фоизи янгиланади. Янги лифтлар илғор хавфсизлик стандартларига эга ва энергия тежамкор бўлади.
Янгиланадиган лифтларни танлаш мезонлари қуйидагича:
25 йилдан ортиқ хизмат қилган;
техник талабларга жавоб бермайдиган;
хавфсизлик даражаси паст бўлган лифтлар устувор тартибда алмаштирилади.


