Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида хонадон портлади. Ҳолат юзасидан вилоят ФВБ расмий маълумот берди.
Маълум қилинишича, ҳодиса 2025 йил 12 феврал куни Ғиждувон туманининг Гулистон маҳалласида содир бўлган. Ҳодиса жойига вилоят ФВБ ва Ғиждувон туман ИИБ масъул раҳбарлари ҳамда 2 та ёнғин-қутқарув экипажи етиб борган.
Дастлабки тахминларга кўра, уйда газ сизиб чиқиб тўпланган ҳамда хонадон эгалари чироқни ёқиши оқибатида ҳаво газ аралашмаси чақнаши содир бўлган.
Ижтимоий тармоқларда портлаш акс этган видеолавҳа тарқалди. Унда портлашдан сўнг хонадон эгаларидан бири ёнаётган ҳолда кўчага югуриб чиққанини кўриш мумкин.
Портлаш оқибатида ёнғин юзага келмаган, жабрланганлар ва ҳалок бўлганлар йўқлиги маълум қилинди.



