Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиришлар киритилди.
Унга кўра, Миллий гвардиянинг Болалар билан ишлаш бошқармаси ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари ҳарбий хизматчилари ва ходимларининг маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ҳамда маъмурий жазо чораларини қўллашга доир ваколатлари белгиланди.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



