Статистика агентлиги 2024 йилда Ўзбекистон бўйича ҳаво транспорти ва темирйўл орқали жўнатилган йўловчилар сонини маълум қилди.

Унга кўра, 2024 йил январ-декабр ойларида Ўзбекистон бўйича ҳаво транспорти орқали жўнатилган йўловчилар сони 6 млн нафарни ташкил этган. Бу кўрсаткич 2023 йилга нисбатан 14,9 фоизга ёки 781 минг нафар йўловчига ошган.

Ушбу кўрсаткич йиллар кесимида қуйидагича:

2020 йил – 868,9 минг нафар

2021 йил – 2 982,0 минг нафар

2022 йил – 4 086,1 минг нафар

2023 йил – 5 258,0 минг нафар

2024 йил – 6 039,0 минг нафар.

Шунингдек, 2024 йилда темирйўл транспортида 9 млн 803,6 минг йўловчи жўнатилган.

Ушбу кўрсаткич 2023 йилнинг мос даврига нисбатан 177,1 минг нафар йўловчига кўпайган бўлиб, ўсиш суръати 101,8 фоизни ташкил этган.