Фарғона вилоятининг Қува туманидаги музлаткич омборида 3,8 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланилди

Бош прокуратура хабар беришича, “Қ.А.А” МЧЖ раҳбари Х.Р. жамиятга қарашли музлаткич омборини электр тармоғига ноқонуний равишда тўғридан тўғри улаган.

Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.